Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 3,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Буюк Британияга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 минг нафарга ёки 40 % га ошган.

Жорий йилнинг 7 ойида Буюк Британияга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

саёҳат – 2 713 нафар;

ўқиш – 512 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 448 нафар;

хизмат юзасидан – 94 нафар;

даволаниш – 19 нафар.

b