Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь—август ойларида Ўзбекистонда ихтисослаштирилган қурилиш ишлари бўйича 19,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 7,7 трлн сўмга ёки 54,1 % га ошган.
Шунингдек,ушбу кўрсаткич бўйича жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 10,6 % ни ташкил этди.
Уларнинг ҳудудлар кесимидаги улуши қуйидагича:
Қорақалпоғистон Респ. — 7,2 %
Андижон вилояти — 6 %
Бухоро вилояти — 7,5 %
Жиззах вилояти — 6,8 %
Қашқадарё вилояти — 13,1 %
Навоий вилояти — 4,7 %
Наманган вилояти — 13,1 %
Самарқанд вилояти — 3,9 %
Сурхондарё вилояти — 4,4 %
Сирдарё вилояти — 4,3 %
Тошкент вилояти — 14,1 %
Фарғона вилояти — 7,2 %
Хоразм вилояти — 3,7 %
Тошкент шаҳри — 17,1 %



