Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида суғурта хизматлари ҳажми 10,9 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 трлн сўмга ошган
Суғурта хизматлари ҳажмида энг катта улушни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт воситалари ва бошқа транспорт турларини суғурталаш, юк ва мулкни суғурталаш ва бошқалар эгаллаб — 81,7 % ни ташкил этган.
2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида қайта суғурталаш хизматлари 14,1 % ни, ҳаётни суғурталаш бўйича хизматлар улуши эса 4,2 % ни ташкил этди.



