Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январ-феврал ойларида жами 22,5 минг нафар Туркия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,3 минг нафарга ёки 57,8 % га ошган.
Жорий йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Туркия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
хизмат юзасидан – 9 396 нафар;
сайёҳлик – 6 884 нафар;
қариндошларни ё‘қлаш – 6 069 нафар;
тижорат – 92 нафар;
ўқиш – 68 нафар;
даволаниш – 11 нафар.



