Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 54,5 трлн сўмни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 24,4 % га ошди.
Йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми йиллар кесимида қуйидагича (январь-сентябрь):
2021 йил – 20,1 трлн сўм
2022 йил – 24,7 трлн сўм
2023 йил – 27,8 трлн сўм
2024 йил – 41,3 трлн сўм
2025 йил – 54,5 трлн сўм



