Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда 572,7 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.
Уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47,6 мингтага ёки 9,1 фоизга ошган.
Фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони йиллар кесимида қуйидагича (1 февраль ҳолатига):
2022 йил – 652 040 та;
2023 йил – 687 166 та;
2024 йил – 580 173 та;
2025 йил – 525 036 та;
2026 йил – 572 666 та.



