Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилда саноат корхоналари томонидан 25,1 минг тонна музқаймоқ ишлаб чиқарилган.
Музқаймоқ ишлаб чиқариш ҳажми 2023 йилга нисбатан 8,9 минг тоннага ошган.
Охирги йилларда музқаймоқ ишлаб чиқариш ҳажми:
— 2017 йилда – 18,7 минг тонна
— 2018 йилда – 19,2 минг тонна
— 2019 йилда – 16,5 минг тонна
— 2020 йилда – 17,5 минг тонна
— 2021 йилда – 10,9 минг тонна
— 2022 йилда – 10,4 минг тонна
— 2023 йилда – 16,2 минг тонна



