Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Миллий матбуот марказида Миллий статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-173-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

d

Унда Миллий статистика қўмитаси раҳбарияти ва масъул ходимлари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

d

Тадбирда Фармоннинг аҳамияти, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларининг тартиби, тўпланадиган маълумотларнинг қўлланилиш соҳалари ҳамда бошқа муҳим жиҳатлар юзасидан атрофлича маълумот берилди.

d

Таъкидланишича, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш сўнгги марта 1989 йилда амалга оширилган. Шу боис, демографик ва иқтисодий кўрсаткичларда юз берган сезиларли ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, 2026 йил 15 январдан 28 февралгача аҳоли ва қишлоқ хўжалигини уйғун тарзда рўйхатга олиш белгиланган.

Жараён икки босқичда ўтказилади: дастлабки 17 кун мобайнида census.stat.uz портали орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади, кейинги бир ой давомида эса “маҳалла еттилиги” аъзолари иштирокида уйма-уй юриб маълумот йиғилади.

d

Сўровномадаги 71 та саволнинг 54 таси аҳолига, 17 таси қишлоқ хўжалигига оид. Жумладан, асосий демографик кўрсаткичлар, аҳолининг даромад манбаи, бандлиги ва таълим даражаси, турар жой хусусиятлари, айрим тоифалар, чет эл фуқаролари ҳамда қишлоқ хўжалиги бўйича саволлар ўрин олган.

d

Ушбу тадбир халқаро ташкилотлар томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда. БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ва БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) экспертлари Ўзбекистоннинг аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича тайёргарлик ишлари ва ушбу жараённинг биргаликда ташкил этилишига ижобий хулосалар билдирган. Ушбу халқаро ташкилотларнинг қўллаб-қувватлови Ўзбекистондаги рўйхатга олиш жараёнининг глобал стандартларга мувофиқлигини ва унинг натижалари халқаро миқёсда эътироф этилишини кўрсатади.

d

Анжуман якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олишди.