Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда йирик корхона ва ташкилотлар томонидан 3 трлн сўм қурилиш ишлари бажарилиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 8 % га ошди.
Йирик корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг барча турдаги корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 23,1 % ни ташкил этди.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь):
2022 йил — 567,9 млрд сўм
2023 йил — 513,4 млрд сўм
2024 йил — 1,1 трлн сўм
2025 йил — 2,6 трлн сўм
2026 йил — 3 трлн сўм



