Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда 85,1 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 7,8 % га ошган.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми республика бўйича 2,2 млн сўмни ташкил этди.
2026 йил 1 февраль ҳолатига республикамизда 60,6 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.



