Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида таълим соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 30,4 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирганда 6,8 % га ошган.

Бу жами кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 3,7 % ини ташкил этади.

Мазкур даврда таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида олий таълим соҳасидаги хизматлар устунлик қилиб, улуши 46,6 % ни ташкил этган.

talim_p84137