Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 10,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,5 млн нафарга ёки 47,4 % га ошган.

Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:

Қирғиз Республикаси – 3 млн нафар;

Қозоғистон – 2,5 млн нафар;

Тожикистон – 2,5 млн нафар;

Россия – 923,8 минг нафар;

Афғонистон – 429,4 минг нафар;

Туркманистон – 341,4 минг нафар;

Хитой – 250,5 минг нафар;

Туркия – 161,9 минг нафар;

Ҳиндистон – 73,4 минг нафар;

Корея Республикаси – 44,1 минг нафар.

uzbekistan-tourism-3_p90751