Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь—декабрь ойларида мамлакатимизда янги объектлар қурилиши бўйича қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 150 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Шунингдек, ушбу кўрсаткичнинг жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 47,8 % ни ташкил этди.

Янги объектлар қурилишининг корхона турлари бўйича динамикаси қуйидагича (январь— декабрь):

йирик корхоналар — 26,4 %;

кичик корхона ва микрофирмалар — 47,8 %;

норасмий сектор — 25,8 %

ctroitelno-montazhnye-raboty_p37694