Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 2 525 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Италияга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 517 нафарга ёки 25,7 фоизга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:

саёҳат – 2 008 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 332 нафар;

ўқиш – 94 нафар;

хизмат юзасидан – 80 нафар;

даволаниш – 11 нафар.

italy_p79270