Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 27,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 6,7 минг нафарга ёки 19,3 % га камайган.
Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:
Россия – 6 235 нафар;
Тожикистон – 5 943 нафар;
Қирғиз Р. – 4 219 нафар;
Корея – 3 410 нафар;
Туркия – 2 381 нафар;
Хитой – 1 231 нафар
Қозоғистон – 1 074 нафар;
Буюк Британия – 870 нафар;
Германия – 384 нафар;
АҚШ – 333 нафар.



