Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 21 та хорижий давлатдан қиймати 83,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 13,5 минг тонна болалар овқати импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 минг тоннага ёки 7,9 фоизга ошган.
2025 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга энг кўп болалар овқати етказиб берган давлатлар:
Россия – 4.9 минг тонна;
Франция– 2,6 минг тонна;
Шветцария – 1,7 минг тонна;
Нидерландия – 1,3 минг тонна;
Беларус – 772 тонна;
Бошқа давлатлар – 2,2 минг тонна.



