Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 54,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 161,4 минг тонна банан импорт қилинган.

Банан импорти ҳажми 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,8 минг тоннага ошган.

Ўзбекистонга 2025 йилнинг 11 ойида энг кўп банан етказиб берган давлатлар:

— Эквадор – 145,9 минг тонна

— Хитой – 13,9 минг тонна

— Қозоғистон – 565,8 тонна

— Туркия – 384,9 тонна 

— Қирғиз Р. – 337,3 тонна

— Бошқа давлатлар – 324,6 тонна

b