Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 10 та хорижий мамлакатлардан қиймати 7,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 17,4 минг тонна апельсин импорт қилинган.
2025 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп апельсин импорт қилган давлатлар:
Эрон – 11,6 минг тонна
Миср – 2,6 минг тонна
Хитой – 2,1 минг тонна
Туркия – 453 тонна
ЖАР – 340 тонна
Қозоғистон – 187 тонна
Бошқа давлатлар – 149 тонна



