Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари сони 845 тани ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2021/2022 ўқув йилига нисбатан 18 тага ёки 2,2 % га ошган.
Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари таркиби қуйидагича:
касб-ҳунар мактаблари — 334 та;
техникумлар — 272 та;
коллежлар — 147 та;
академик лицейлар — 92 та.



