Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 465,6 мингтани ташкил этган.

Шундан 395,6 мингтаси ёки 85 фоизи кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

савдо соҳасида – 32,5 %;

саноат соҳасида – 12,7 %;

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 7,4 %;

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 6,3 %;

қурилиш соҳасида – 6,4 %;

ташиш ва сақлаш соҳасида – 3,6 %;

ахборот ва алоқа соҳасида – 2,4 %;

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 2,8 %;

бошқа соҳаларда – 25,9 %.

s