Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, стоматология хизматлари нархлари 2025 йил давомида ўртача 5,1 фоизга қимматлашган.
Шунингдек, мазкур даврда тиббиёт лабораториялари хизматлари нархлари 10,3 фоизга, амбулаторияда даволаш хизматлари нархлари 9,4 фоизга, диагностика визуализацияси хизматлари нархлари 9,1 фоизга, стационар даволаш ва реабилитация хизматлари нархлари 7,5 фоизга ошгани кузатилган.
![]()


