Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида жами 21,4 минг нафар Озарбайжон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,9 минг нафарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга келган Озарбайжон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

сайёҳлик – 13 950 нафар;

хизмат юзасидан – 1 887 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 5 567 нафар;

ўқиш – 29 нафар;

тижорат – 6 нафар;

даволаниш – 10 нафар.

photo_2026-01-12_11-55-49