Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 963,3 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 % га ошган.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми республика бўйича 25,5 млн сўмни ташкил этди.
1 декабрь ҳолатига республикамизда 59,6 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.
Ҳудудлар кесимида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми:
Қорақалпоғистон Республикаси — 25,8 трлн сўм
Андижон вилояти — 94,9 трлн сўм
Бухоро вилояти — 43,5 трлн сўм
Жиззах вилояти — 32,1 трлн сўм
Қашқадарё вилояти — 40,9 трлн сўм
Навоий вилояти — 173,5 трлн сўм
Наманган вилояти — 34,2 трлн сўм
Самарқанд вилояти — 51,3 трлн сўм
Сурхондарё вилояти — 16,1 трлн сўм
Сирдарё вилояти — 23,1 трлн сўм
Тошкент вилояти — 146,9 трлн сўм
Фарғона вилояти — 50 трлн сўм
Хоразм вилояти — 30 трлн сўм
Тошкент шаҳри — 184,4 трлн сўм



