Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда 405,5 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.

Улардан 318,3 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 78,5 фоизини ташкил этди.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича:

Масъулияти чекланган жамият – 318 313 та (78,5 %);

Хусусий корхоналар – 46 996 та (11,6 %);

Оилавий корхоналар –36 292 та (8,9 %);

Акциядорлик жамияти – 639 та (0,2 %);

Бошқалар – 3 283 та (0,8 %).

photo_2025-12-12_11-04-28_p71119