Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 17 та давлатдан қиймати 9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 12,6 минг тонна хурмо импорт қилинган.

Хурмо импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,9 минг тоннага ошган.

Жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга энг кўп хурмо етказиб берган давлатлар:

— Эрон – 9,8 минг тонна

— Тунис – 810 тонна

— Туркия – 396 тонна

— Саудия Арабистони – 245 тонна

—  Қозоғистон – 230 тонна

— Озарбайжон – 224 тонна

— БАА – 196 тонна

— Бошқа давлатлар – 624 тонна

f