Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–февраль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 168,2 трлн сўмни ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси — 5,6 трлн сўм
Андижон вилояти — 8,2 трлн сўм
Бухоро вилояти — 6,6 трлн сўм
Жиззах вилояти — 3,7 трлн сўм
Қашқадарё вилояти — 8,2 трлн сўм
Навоий вилояти — 4 трлн сўм
Наманган вилояти — 8,7 трлн сўм
Самарқанд вилояти — 12,5 трлн сўм
Сурхондарё вилояти — 5,5 трлн сўм
Сирдарё вилояти — 2,2 трлн сўм
Тошкент вилояти — 10,9 трлн сўм
Фарғона вилояти — 11,2 трлн сўм
Хоразм вилояти — 5,8 трлн сўм
Тошкент шаҳри — 67 трлн сўм



