Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 37,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 306,6 минг дона кир ювиш машина импорт қилинган.
Ўзбекистонга 2025 йилнинг 7 ойида энг кўп кир ювиш машина импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 255 минг дона;
— Қозоғистон – 33,3 минг дона;
— Қирғиз Республикаси – 7,7 минг дона;
— Россия – 5,3 минг дона;
— Туркия – 2,4 минг дона;
— Хиндистон – 1,6 минг дона;
— Бошқа давлатлар – 1,3 минг дона.



