Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил ноябрь ойида дезинфекциялаш ва зараркунандаларни йўқотиш бўйича хизматлар нархлари октябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,5 фоизга қимматлашган.
Мазкур турдаги хизматлар нархлари йил бошидан буён 8,2 фоизга ошгани кузатилган.



