Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–февраль ойларида Ўзбекистонга Тожикистондан жами 469 060 нафар фуқаро туристик мақсадларда ташриф буюрган.
Тожикистонликларнинг сафар мақсадлари таҳлил қилинганда — қариндошларни йўқлаш мақсадида 402 100 нафар, саёҳат мақсадида 23 996 нафар, хизмат юзасидан 33 100 нафар, даволаниш учун 7 562 нафар, тижорат мақсадида 1 523 нафар ва ўқиш учун 779 нафар ташриф қайд этилган.
Шунингдек, мазкур даврда Ўзбекистондан Тожикистонга жами 179 390 нафар фуқаро туристик мақсадларда сафар қилган.
Ўзбекистонликларнинг ҳам сафар мақсадлари таркибида қариндошларни йўқлаш устунлик қилиб, 176 198 нафарни ташкил этган. Шунингдек, саёҳат мақсадида 2 281 нафар, даволаниш учун 579 нафар, ўқиш учун 276 нафар ҳамда хизмат юзасидан 56 нафар фуқаро сафар қилган.



