Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь-февраль ойларида 1 081 612 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 49,3 минг нафарга ошган.

2026 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ТОП-10 давлат:

Қирғиз Республикаси — 426 421 нафар;

Тожикистон — 179 390 нафар;

Қозоғистон — 166 017 нафар;

Саудия Арабистони — 115 350 нафар;

Россия — 62 054 нафар;

Туркия — 34 634 нафар;

БАА — 26 449 нафар;

Таиланд — 10 946 нафар;

Хитой — 8 890 нафар;

Миср — 8 872 нафар.

turizm_p68795