Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида қарийб 2 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Польшага сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 минг нафарга ёки 2,2 баробарга ошган.

Жорий йилнинг 7 ойида Польшага борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

саёҳат – 1 643 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 240 нафар;

ўқиш – 64 нафар;

хизмат юзасидан – 22 нафар;

даволаниш – 8 нафар.

poland_p45879