Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябр ойларида меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар ҳажми 9,2 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,3 % га ўсган.
Мазкур турдаги ҳизматларнинг ҳудудлар кесимида ҳажми қуйидагича:
Тошкент шаҳри – 5,6 трлн сўм
Навоий вилояти – 664,8 млрд сўм
Тошкент вилояти – 583 млрд сўм
Самарқанд вилояти – 448 млрд сўм
Сурхондарё вилояти – 302,2 млрд сўм
Қашқадарё вилояти – 245,4 млрд сўм
Фарғона вилояти – 237 млрд сўм
Наманган вилояти – 190 млрд сўм
Андижон вилояти – 188,3 млрд сўм
Бухоро вилояти – 174,4 млрд сўм
Қорақалпоғистон Республикаси – 172,3 млрд сўм
Жиззах вилояти – 168,3 млрд сўм
Хоразм вилояти – 197,6 млрд сўм
Сирдарё вилояти – 49,7 млрд сўм



