Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил январь–июнь ойларида республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1,9 млн тонна картошка етиштирилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,4 % га ўсган.
Ҳудудлар кесимида етиштирилган картошка ҳажми қуйидагича:
Самарқанд вилояти – 334,3 минг тонна
Сурхондарё вилояти – 247,5 минг тонна
Андижон вилояти – 232,7 минг тонна
Фарғона вилояти – 231,3 минг тонна
Бухоро вилояти – 190,8 минг тонна
Наманган вилояти – 152,3 минг тонна
Тошкент вилояти – 150 минг тонна
Қашқадарё вилояти – 118,9 минг тонна
Хоразм вилояти – 84,4 минг тонна
Навоий вилояти – 67,1 минг тонна
Қорақалпоғистон Республикаси – 34,9 минг тонна
Сирдарё вилояти – 31,4 минг тонна
Жиззах вилояти – 13,7 минг тонна



