Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2024 йилда республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 526,7 минг тонна ўрик етиштирилган.
Хўжалик тоифалари бўйича уларнинг ҳажми қуйидагича:
фермер хўжаликларида – 229,3 минг тонна;
деҳқон ва томорқа хўжаликларида – 279,5 минг тонна;
қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 17,9 минг тонна.



