2025 йилнинг 25 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Заковат Арена” мажмуасида “Бирга рўйхатдан ўтамиз – бирга келажакни яратамиз” шиори остида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири доирасида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

7

7

7

Фестиваль рўйхатга олиш тадбири юзасидан ёшлар ўртасида хабардорликни ошириш, уларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда тарғибот ишларини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилди. Тадбирда талабалар, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари, ёшлар етакчилари ҳамда кўнгиллилардан иборат 500 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

7

7

Фестиваль доирасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг мазмун-моҳияти, уни ўтказишдан кўзланган мақсад ва вазифалар, шунингдек, рўйхатга олиш жараёнларида ёшларнинг ўрни ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир давомида иштирокчилар учун интерактив майдонлар, тақдимотлар ҳамда санъаткорлар иштирокида чиқишлар ташкил этилди.

p

Шунингдек, вазирлик ва идоралар жамоалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

7

7

7

Якуний натижаларга кўра:

1 ўрин — Рақамли технологиялар вазирлиги

2 ўрин — “Ўзбектелеком” АК

3 ўрин — Ички ишлар вазирлиги жамоаларига насиб этди.

7

7

7

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.