Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 9,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,2 млн нафарга ёки 50 % га ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга 197 та давлатдан туристлар ташрифи қайд этилган.

Шундан:           

эркаклар – 5 273 836 нафар;

аёллар – 4 458 082 нафар.

Уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:

0-18 ёш – 1 280 688 нафар;

19-30 ёш – 1 590 907 нафар;

31-55 ёш – 4 888 764 нафар;

56 ёш ва ундан катталар – 1 971 559 нафар.

map_p21745