Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 29 та давлатдан қиймати 807,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 56 337 дона енгил автомобиль (электромобилларни қўшган ҳолда) импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 927 донага ошган.
9 ойда Ўзбекистонга энг кўп енгил автомобиль етказиб берган ТОП-10 давлатлар:
Хитой – 51 770 дона
Корея Республикаси – 2 524 дона
АҚШ – 511 дона
Япония – 296 дона
Германия – 265 дона
Гонконг – 249 дона
Россия – 171 дона
Ҳиндистон – 168 дона
БАА – 98 дона
Австрия – 63 дона
Бошқа давлатлар – 222 дона



