Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида жами 7,5 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2,5 млн нафарга ёки 49,1 % га ошган.

Уларнинг сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Қирғиз Республикаси – 2 164 521 нафар;

Қозоғистон  – 1 769 910 нафар;

Тожикистон – 1 699 984 нафар;

Россия – 663 296 нафар;

Афғонистон – 304 510 нафар;

Туркманистон – 243 512 нафар;

Хитой – 135 408 нафар;

Туркия – 113 109  нафар;

Ҳиндистон – 42 256 нафар;

Корея Республикаси – 30 039 нафар;

Бошқа давлатлар – 349 849 нафар.

Уларнинг сони сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

қариндошларни йўқлаш – 5 166 373 нафар;

сайёҳлик – 1 148 469 нафар;

хизмат юзасидан – 837 535 нафар;

тижорат – 287 747 нафар;

даволаниш – 62 054 нафар;

ўқиш – 14 216 нафар.

p