Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасида “Энг намунали статистика ходими” танловининг марказий аппарат босқичи бўлиб ўтди. Мазкур танлов статистика органларида фаолият юритаётган ходимларнинг касбий маҳорати, масъулияти ва ташаббускорлигини ошириш, шунингдек, илғор иш тажрибаларини аниқлаш ва оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.

p

p

p

Танлов доирасида иштирокчилар белгиланган баҳолаш мезонлари асосида ҳар томонлама баҳоланди. Хусусан, расмий статистика соҳасида қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси, ўз касбини пухта эгаллаганлиги ҳамда амалий фаолиятда қўллай олиш маҳоратига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, давлат тилини мукаммал ўзлаштирганлик, рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш кўникмалари ва хорижий тилларни билиш даражаси муҳим мезон сифатида инобатга олинди.

p

Бундан ташқари, иш жараёнларини такомиллаштириш, соҳа фаолиятини янада яхшилашга қаратилган аниқ таклиф ва ташаббусларнинг мавжудлиги, Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларини билиш даражаси, хизмат одобига риоя этиши, ўзини тута билиши, кийиниш маданияти ҳамда фикрини аниқ, равон ва тушунарли баён эта олиш қобилияти иштирокчиларни баҳолашда асосий кўрсаткичлардан бири бўлди.

p

p

Мазкур танлов статистика тизимида фидойилик билан меҳнат қилаётган ходимларни рағбатлантириш, уларнинг касбий салоҳияти ва нуфузини ошириш, шунингдек, соҳага бўлган қизиқишни янада кучайтиришга хизмат қилади.

7

7

7

7

Якуний натижаларга кўра, Нархлар статистикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шахноза Исмаилова ғолиб деб топилди. Шунингдек, танловда фаол иштирок этган Шаҳзод Каримов ва Айюбхон Нуриллаев "Энг фаол ёш ходим" номинацияси билан тақдирланди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.