Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 56 та хорижий давлатга қиймати 45,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 23,9 минг тонна қуритилган ўрик экспорт қилган.

Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,7 минг тоннага ёки 2,4 баробарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп қуритилган ўрик етказиб берган давлатлар:

Хитой –  5,5 минг тонна;

Қозоғистон – 4,6 минг тонна;

Туркия – 4,1 минг тонна

Россия – 1,8 минг тонна

Украина – 1,5 минг тонна

Бошқа давлатлар – 6,5 минг тонна.

orik-qoqi_p62204