Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси 482,4 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,2 % га ўсган.

1 январь ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 86 180 тани ташкил этди.

Мазкур даврда улгуржи савдо товар айланмаси 543,3 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 12,5 % ўсишни қайд этди.

1 январь ҳолатига республикамизда улгуржи савдо соҳасида 51 667 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.

photo_2026-01-22_12-13-03_p34745