Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида республикада 93 трлн сўмлик савдо хизматлари кўрсатилган.

Бу кўрсаткичнинг жами кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмидаги улуши 17,1 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,7 % га ошган.

Ҳудудлар кесимида жами савдо хизматларининг ҳажми:

Қорақалпоғистон Респ. – 2,9 трлн сўм

Андижон вилояти – 5,3 трлн сўм

Бухоро вилояти – 4,7 трлн сўм

Жиззах вилояти – 2,9 трлн сўм

Қашқадарё вилояти – 5 трлн сўм

Навоий вилояти – 2,6 трлн сўм

Наманган вилояти – 5,3 трлн сўм

Самарқанд вилояти – 6,4 трлн сўм

Сурхондарё вилояти – 4,5 трлн сўм

Сирдарё вилояти – 1,2 трлн сўм

Тошкент вилояти – 8,4 трлн сўм

Фарғона вилояти – 7 трлн сўм

Хоразм вилояти – 2,5 трлн сўм

Тошкент шаҳри – 34,2 трлн сўм

savdo_p57811