Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 60 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 270 минг дона кондиционер импорт қилинган.
Ўзбекистонга 2025 йилнинг 7 ойида энг кўп кондиционер етказиб берган давлатлар:
Хитой – 259,9 минг дона;
Қозоғистон – 4,4 минг дона;
Туркия – 3,5 минг дона;
Италия – 564 дона;
Корея Республикаси – 371 дона;
Бошқа давлатлар – 1,2 минг дона.



