Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-август ойларида Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми 113,5 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 % га ошган.
Транспорт хизматларининг жами кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмидаги улуши 18,1 % ни ташкил этди.
Транспорт хизматлари ҳажми энг юқори бўлган ТОП-5 ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 24,9 трлн сўм;
Тошкент вилояти – 8,2 трлн сўм;
Самарқанд вилояти – 7,9 трлн сўм;
Фарғона вилояти – 6,3 трлн сўм;
Андижон вилояти – 5,3 трлн сўм;
Бухоро вилояти – 4,6 трлн сўм.



