Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 11,6 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 767,4 млн АҚШ долларига ёки 7,1 фоизга ошган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:

Экспорт – 3,5 млрд

Импорт – 8,1 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

2026 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (27,5 %), Россия Федерацияси (18,3 %), Қозоғистон (7,2 %), Туркия (3,6 %) ва Корея Республикаси (2,7 %) ҳиссасига тўғри келди.

ex-im_p99920