Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 14,3 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,6 % га ўсган.

Шахсий ёки ижарага олинган кўчмас мулкни ижарага бериш ва бошқариш бўйича хизматлар кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар умумий ҳажмининг 95,9 % ини ташкил этган.

Шахсий кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича хизматлар улуши 1,7 % ни, мукофот эвазига ёки шартнома асосида кўрсатиладиган кўчмас мулкни бошқариш бўйича хизматлар улуши 1,6 % ни, кўчмас мулк бўйича агентликларнинг ёки шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар 0,8 % ни ташкил этган.

rasm-kchmas-mulkka_p27006