Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида қарийб 9,6 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Грузияга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 3,3 минг нафарга ёки 51 % га ошган.

Жорий йилнинг 7 ойида Грузияга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

саёҳат – 8 319 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 1 244 нафар;

хизмат юзасидан – 44 нафар;

ўқиш – 19 нафар;

даволаниш – 14 нафар.

rasm-gruziya_p32853