Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда 576,8 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.
Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:
Савдо соҳаси — 156 796 та;
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 127 071 та;
Саноат — 61 062 та;
Қурилиш — 31 372 та;
Яшаш ва овқатланиш хизматлари — 31 350 та;
Ташиш ва сақлаш — 17 737 та;
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар — 14 538 та;
Ахборот ва алоқа — 12 391 та;
Бошқа соҳалар — 124 477 та.



