Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида чакана савдо товар айланмаси 276,8 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,2 % га ўсган.
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 86 190 тани ташкил этган.
Чакана савдо товар айланмаси ўсиши бўйича ТОП 3 ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 13,3 %;
Наманган вилояти – 11,8 %;
Навоий вилояти – 9,8 %.



