Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда жами 29,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,6 фоизга ошган.
Қурилиш ишлари ҳажми йиллар кесимида қуйидагича (январь-февраль):
2022 йил – 12,7 трлн сўм;
2023 йил – 12,9 трлн сўм;
2024 йил – 16,2 трлн сўм;
2025 йил – 25,1 трлн сўм;
2026 йил – 29,2 трлн сўм.



